Узбек O'zbek
«Барселона» Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинини ўтказиб юборишига муносабат билдирди
Душанба, 06 Май
9435

«Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинини ўтказиб юбориши аниқ бўлди. Чунки Салоҳ АПЛ 37-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди.

«Ливерпуль» клуби Салоҳ «Барселона»га қарши жавоб баҳсини ўтказиб юбориши ҳақидаги баёнотни твиттердаги саҳифасида эълон қилгач, «Барселона» расмий аккаунти бу постга жавоб берди: «Футбол шунақа юқори даражадаги футболчилар билан қизиқ. Тезроқ тузалиб кет»,- деб ёзди «Барселона» аккаунти.

Салоҳ «Ньюкасл» билан ўйинда рақиб дарвозабони билан тўқнашиб кетди ва уни майдондан кўтариб олиб чиқиб кетишди. «Ливерпуль» ЕЧЛ ярим финалининг биринчи ўйинида «Барселона»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган. Эртага, 7 май куни Англияда жавоб баҳси ўтказилади ва унда Муҳаммад Салоҳ билан бирга Роберто Фирмино ҳам қатнашмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз