Узбек O'zbek
Шота Арвеладзе: «Ливерпуль»га ўхшашдан нима наф?»
Якшанба, 05 Май
4152

Эртага, 6 май куни Тошкентда ОЧЛ 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» ўйини ўтказилади. «Пахтакор» стадиони анжуманлар залида ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг иккинчи қисмида «Пахтакор» мураббийи Шота Арвеладзе қатнашди.

«Бизни қийин ўйин кутмоқда. Ўйин ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. «Персеполис» яхши жамоа, мен кўрган жамоалар ичида энг мураккаби. Бу бўрттириш эмас, «Персеполис» чиндан кучли жамоа. Рақиб ўйин услубини ўзгартирмайди деб ўйлайман, чунки улар доим ўз услубларида ҳаракат қилишган. «Персеполис» агрессив футбол кўрсатади. Бу жамоа қандайдир кутилмаган ҳаракат қилиши шарт эмас, улар шундоғам кучли.

«Персеполис» меҳмонда яхши натижа кўрсатаёта олмаётганига қарамай, ёмон ўйнамаяпти. Шу сабаб рақибнинг меҳмонда юта олмаётгани бизга устунлик бермайди. Бизда иккита йўқотиш бор: Яхшибоев жароҳат олган, Ҳамдамов сариқ карточкалар боис ўйнай олмайди. Рақибни ютиш учун нимага умид қиляпман? Бунинг йўли битта – улардан кўпроқ гол уриш!

1:0 га ютсак хурсанд бўламанми? Албатта. «Ливерпуль» каби яхши ўйнаб ютқазишдан нима фойда?»,- деб Арвеладзенинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз