Узбек O'zbek
«Бавария» Роббен ва Рибери билан хайрлашди
Якшанба, 05 Май
4018

«Бавария» франциялик яримҳимоячи Франк Рибери шартномани узайтирмагани ва ёзда клубни тарк этишини расман маълум қилди.

«Мен учун «Бавария» сафига ўтиш орзуларнинг ушалиши эди.

Клуб билан хайрлашув осон эмас, аммо биз биргаликда нималарга эришганимизни унутмаслигимиз керак. Биз биргаликда 20дан ортиқ соврин ютдик», – деган Рибери.

Аввал маълум қилинганидек, Арьен Роббен ҳам мавсум якунида «Бавария»ни тарк этади. Клуб бугун бу маълумотни расман тасдиқлади.

«Франк ва Арьен – намунали футболчилар. «Бавария» уларнинг иккисига ҳам ёрқин фаолият учун миннатдорчилик билдиради.

Улар «Бавария»нинг кейинги ўн йилликдаги асосий футболчилари бўлишди.

Роббен 2018 йил охиридаёқ ёзда «Бавария»дан кетишини эълон қилганди», – деди клуб бошқарув кенгаши раиси Карл-Ҳайнц Румменигге.

Рибери «Бавария»да 2007 йилдан бён тўп суриб келади ва жамоа билан 22 совринга эга чиққан. Роббен Мюнхенга 2009 йили «Реал» сафидан келган ва немислар клубида 19 совринни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август