Узбек O'zbek
Арвеладзе ҳам футболчига айланган «Пахтакор» ва «Персеполис»нинг қувноқ машғулотидан фотогалерея
Якшанба, 05 Май
2013

Эртага, 6 май куни Осиё Чемпионлар Лигаси 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» ҳамда «Персеполис» жамоалари ўртасидаги ўйини бўлиб ўтади. «Пахтакор» стадионида ўтадиган ўйин турнир жадвалидаги вазиятга жиддий таъсир қилади.

Айни дамда «Пахтакор» 5 очко билан учинчи, «Персеполис» эса 4 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Ҳар икки жамоа ғалаба қозониб, етакчига айланиб олиши ҳам мумкин. Шу боис жамоалар эртанги баҳсга жиддий тайёрланишмоқда.

ЖАР спорт мажмуасида ҳар икки жамоа машғулот ўтказишди. Машғулотнинг 15 дақиқаси ОАВ ходимлари учун очиқ бўлди ва Tribuna.uz фотомухбири ҳар икки жамоанинг машғулот жараёнини кадрга муҳрлади.

«Пахтакор» футболчилари ҳам, «Персеполис» ўйинчилари ҳам машғулотларда қувноқ кайфиятда бўлишгани жамоаларда ички муҳит яхшилигини кўрсатади. «Пахтакор» мураббийи Шота Арвеладзе машғулотлар вақтида футболчилик даврини эслаб, фаол бўлганини ҳам таъкидлаш керак.

Шунингдек дарвозабон Элдор Суюнов ҳам машғулотларда ҳар галгидан фаол бўлди. Балки у «Персеполис» билан ўйинда майдонга тушар. Қуйида машғулот жараёнидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз