Узбек O'zbek
Райола туфайли де Лигтни «Барселона»дан бошқа клуб илиб кетиши мумкин
Шанба, 04 Май
7785

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг «Барселона»га трансфери унинг агенти Мино Райола туфайли амалга ошмай қолиши мумкин.

AS`нинг хабар беришича, Райоланинг «Барса» раҳбарияти билан муносабатлари яхши эмас ва шу боисдан каталонияликлар клуби таклифини биринчилар қаторида кўриб чиқишни истамаяпти.

Манбада айтилишича, де Лигтни «Бавария», «Ювентус» ва «ПСЖ» клублари ҳам ўз сафида кўришни исташмоқда. 19 ёшли сардорнинг трансфер қиймати 70 млн евро бўлиши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амстердам клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг Маттейснинг ёзда бошқа клубга ўтишини тасдиқлаган эди.

«Де Лигтнинг «Аякс»га қолиши эҳтимоли нолга тенг. Унга қизиқаётган клублар кўп.

Ё ёзда бошқа жамоага ўтади, лекин бу «Барселона» бўладими ёки «Бавария», буни билмайман», – деганди «Аякс» бош мураббийи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз