Узбек O'zbek
Хави мураббийлик фаолиятини «Ас-Садд»да бошлайди – манба
Шанба, 04 Май
9320

«Ас-Садд» яримҳимоячиси Хави мураббийлик фаолиятини Қатарнинг ушбу клубида бошлайдиган бўлди, деб маълум қилди AS журналисти Хави Мигель твиттер микроблогида.

Манбага кўра, 39 ёшли хавбек Доҳа клуби билан 2020 йилгача мўлжалланган мураббийлик битимини имзолаб бўлган.

Жорий ҳафта ўртасида Хави мавсум якунига етгач, бутсаларини михга илишини ва келгусида мураббий бўлмоқчи эканини маълум қилганди.

Аввалроқ «Бетис» клуби испаниялик ушбу хавбекни бош мураббий этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз