Узбек O'zbek
Манчини: «Италияда Клопп ва Почеттинони аллақачон «ўлдириб» юборган бўлишарди»
Жума, 03 Май
7381

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини итальян клубларини мураббийлардан дарҳол натижа талаб қилишда айблади ва ўз фикрини қувватлаш учун «Ливерпуль» ҳамда «Тоттенҳэм» каби клубларни мисол қилиб келтирди.

«Италияда ҳеч ким сабр қила олмайди. Юрген Клопп қўл остидаги «Ливерпуль» ва Маурисио Почеттинонинг «Тоттенҳэм»ига қаранг. Бу жамоалар инглиз футболининг етакчиларига айланишди. Томошабоп ўйин кўрсатишяпти, мавсумдан мавсумга ўсиб боришмоқда. Лекин ҳали соврин ютишганича йўқ.

Англияда муваффақият вақт талаб қилади, мураббийга хотиржам ишлаш имконини бериш керак, деб ишонишади. Италияда бўлса, Клопп ва Почеттинони аллақачон «ўлдириб» юборган бўлишарди», – деган Манчинининг сўзларин келтирмоқда Tutti Convocati.

«Бирортаям совринсиз 3,5 йил ишласа-ю, унга ҳамон ишонишса». Моуриньо Гвардиола ва Клоппга ҳаваси келаётганини айтди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз