Узбек O'zbek
Бартомеу: «Мессининг фаолияти якунланишига тайёргарлик кўряпмиз»
Жума, 03 Май
12605

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу ҳужумчи Лионель Мессининг қачон фаолияти якунланишини билмаслигини айтди.

«Месси 45 ёшгача футбол ўйнаши мумкин, ким билади дейсиз? У камида 3, 4, 5 йил тўп тепиши мумкин, буни ҳеч ким аниқ айтолмайди.

Биз унинг фаолияти якунланишига тайёргарлик кўряпмиз. Месси кетганидан сўнг, Дембеле, Лангле, Артур каби футболчилардан янги жамоа тузамиз. Лекин бунгача ҳали узоқ вақт бор.

Лео ҳар доим «Барселона» билан боғлиқ бўлган. У фақат бизга тегишли бўлиб қолади ва бошқа клубга ўтмайди. Ҳатто футболдан кетса ҳам, биз билан бирга қолаверади», - деб Бартомеу сўзларини келтирмоқда The Guardian.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз