Узбек O'zbek
«Арсенал»нинг икки футболчиси Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатига киритилди
Жума, 03 Май
1718

Пайшанба оқшомида Европа лигасида ярим финалнинг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. «Арсенал» ўз майдонида «Валенсия»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Челси» сафарда «Айнтрахт» билан дуранг ўйнади – 1:1.

Мусобақада ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга «Арсенал»нинг икки футболчиси ҳамда «Челси» ва «Айнтрахт»нинг бир нафардан аъзоси даъвогарлик қилмоқда. Лондондаги баҳс қатнашчиларидан дубль муаллифи Александр Ляказетт ва 90-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатган Пьер-Эмерик Обамеянг, Франкфуртдаги ўйин иштирокчиларидан 4та сейв амалга оширган мезбонлар дарвозабони Кевин Трапп ва меҳмонларнинг ягона голига ассистентлик қилиб, битта аниқ зарба йўллаган яримҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик номзодлар қаторига киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз