Узбек O'zbek
Аргентинада Суперкубок соҳиби аниқланди
Жума, 03 Май
1177

Аргентинада Суперкубок баҳси ўтказилди. 

Унда «Бока Хуниорс» ва «Росарио Сентрал» клублари беллашди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида «Бока» 6:5 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 1-марта нуфузли совринни қўлга киритди.

Қайд қилиш жоизки, мезбонлар таркибида 35 ёшли Карлос Тевес 2-бўлимда захирадан майдонга тушди. Бу унинг фаолиятидаги 27-соврин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича аргентиналик футболчи фақат Лионель Мессидан ортда бормоқда.

Аргентина Суперкубоги
3 май, Буэнос-Айрес
«Бока Хуниорс» - «Росарио Сентраль» - 0:0 (пен 6:5)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз