Узбек O'zbek
КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси ғолиби аниқланди
Пайшанба, 02 Май
4332

Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) Чемпионлар Лигасида ғолиб номи маълум бўлди.

Финалда Мексиканинг «Монтеррей» ва «Тигрес» клублари беллашди. Дастлабки ўйинда, сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Монтеррей» ўз уйидаги баҳсда дурангга эришди ва умумий ҳисобда ютуқни илиб кетди.

Натижада «Монтеррей» ўз тарихида 4-марта нуфузли совринни қўлга киритди. Аввалроқ жамоа 2011, 2012 ва 2013 йилларда зафар қучган эди.

Энди «Монтеррей» клублараро жаҳон чемпионатида иштирок этади. 

КОНКАКАФ Чемпионлар Лигаси 
Финал, жавоб ўйини
2 май, Монтеррей
Монтеррей (Мексика) – Тигрес (Мексика) 1:1
Голлар: Николас Санчес (25 пен) – Андре-Пьер Жиньяк (85)
Дастлабки ўйин: 1:0

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз