Узбек O'zbek
«Бавария»да Мюллер бўйича учта клубдан таклиф бор
Пайшанба, 02 Май
3810

«Бавария» ҳужумчиси Томас Мюллер клубини ўзгартириши мумкин.

Kicker`нинг хабар беришича, Мюнхен клубида 29 ёшли немис трансфери бўйича «Милан», «Интер» ва номаълум инглиз жамоасидан таклиф бор.

Ҳозирча Мюллернинг бу борадаги фикри маълум эмас. Аммо у «Бавария»даги фаолиятидан тўла қониқмаётгани, уни тез-тез ўзгартириб туришлари ва ноқулай позицияда ўйнатишларидан норози экани айтилмоқда.

«Бавария»нинг ўз тарбияланувчиси саналувчи 25-рақам эгаси профессионал фаолияти бошидан буён шу клубда ўйнаб келмоқда. Ҳужумчи бу мавсум Бундеслиганинг 29та ўйинида майдонга тушиб, 6+8 самарадорлик кўрсаткичини қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз