Узбек O'zbek
Румменигге: «Алонсо «Бавария» мураббийи бўлишини жуда хоҳлайман»
Чоршанба, 01 Май
1497

«Бавария» директорлар кенгаши раиси Карл-Ҳайнц Румменигге клуб келажакда собиқ яримҳимоячиси Хаби Алонсога лавозим таклиф этиши мумкинлигига шаъма қилди.

«Ҳисоблашимча, бир кун келиб Хаби Алонсони қайтаришга уриниб кўрсак керак. У – охирги йилларда клубимизда ўйнаган марказий яримҳимоячилар ичида энг кучлиси. Тезкорлиги билан мақтана олмас, аммо мен кўрган яримҳимоячиларимиз ичида айнан у – энг ақлли стратег.

У жуда зўр ўйинчимиз эди. Тўртта тилда, шу жумладан немисчада ҳам гаплаша олади. У кун келиб «Бавария»га қайтишини жуда ҳам истаган бўлардим. У – ҳақиқий жентльмен», – деди Румменигге Kicker билан суҳбатда.

Маълумот учун, Алонсо 2014-2017 йилларда Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб, сўнг фаолиятига якун ясаганди. Жорий мавсумда «Реал»нинг 13 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоаси Хаби Алонсонинг қўл остида Испания чемпионлигига эришишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз