Узбек O'zbek
«Реал» Эриксен билан келишувга эришди
Чоршанба, 01 Май
30389

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг вакиллари «Реал» клуби вакиллари билан музокара ўтказди. 

AS манбаси маълумотига кўра, томонлар 27 ёшли футболчининг Мадрид клубига трансфери бўйича келишувга эришган. Хабар қилишларича, бу келишувга кўра Эриксеннинг маоши миқдори инглиз клубида оладиган маошидан анча кўп бўлади. 

Энди мадридликлар «Тоттенҳэм» билан ушбу даниялик футболчи трансферини ҳал қилиши қолган. 

Эриксеннинг лондонликлар клуби билан амалдаги шартномаси муддати 2020 йил ёзига қадар тузилган.

У Англия чемпионатининг жорий мавсумида «шпорлар» сафида 33 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урган ва 12 голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз