Узбек O'zbek
Липпи Хитой миллий жамоасига қайтади
Чоршанба, 01 Май
1263

Италиялик Марчелло Липпи Хитой миллий жамоаси бош мураббийи қилиб тайинланади.

«Осмоности» мамлакати матбуоти тарқатган хабарларга кўра, 71 ёшли мутахассис футбол Федерацияси билан янги шартнома бўйича келишувга эришган. Унинг меҳнат битими 2 қисмга бўлинган: биринчиси ЖЧ-2022 саралашидан ўтишни, иккинчиси Осиё Кубоги – 2023 яримфиналига чиқишни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Марчелло Липпи 2016 йилдан Хитой миллий жамоасини бошқарган ва 2019 йилги Осиё Кубогидан сўнг лавозимини тарк этган эди. Унинг ўрнига вақтинчалик тайинланган италиялик Фабио Каннаваро 2та ўйинда ишлади. 

Аввалроқ, Хитой миллий жамоасини голландиялик мутахассис Гуус Ҳиддинк бошқариши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз