Узбек O'zbek
«Боруссия Д» Торган Азар учун белгиланганидан анча кам нарх таклиф қиляпти
Чоршанба, 01 Май
1385

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Менхенгладбахнинг айни номдаги жамоаси билан яримҳимоячи Торган Азар хариди бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Bild манбасига кўра, дортмундликлар 26 ёшли хавбек учун 25 млн евро тўлашга тайёр, аммо менхенгладбахликлар клуби раҳбарияти 40 миллион сўрамоқда.

Азарнинг амалдаги шартномаси кейинги мавсум охиригача мўлжалланган. Аввалроқ «Боруссия М» спорт директори Макс Эберль Азар ёзда жамоадан кетишини тасдиқлаган эди:

«Торган шартномасини узайтиришни истамаётганини, ёзда фаолиятидаги кейинги босқичга кўтарилиш учун клубдан кетмоқчи эканини маълум қилди. Мен бизнинг энг кучли футболчиларимиздан бундай сўзларни охирги 10 йилда 15 марта эшитганман. Биз шунга кўнишга мажбурмиз», – деганди функционер.

Маълумот учун, Торган менхенгладбахликлар таркибида 2014 йилдан буён ўйнаб келади. У бу мавсум Бундеслиганинг 30та турида қатнашиб, 9+9 самарадорлик кўрсаткичига эришган.

Бундан олдин 16-рақам эгасига «Ливерпуль» ва «Арсенал» клублари қизиқаётгани маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз