Узбек O'zbek
«Пахтакор» Рамазон ойига белгиланган ОЧЛ ўйини бошланишини ноқулай вақтга ўзгартирди
Сешанба, 30 Апрел
7663

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Персеполис» ўйини вақти ўзгартирилди, деб хабар беради Тошкент клубининг матбуот хизмати.

6 май куни ўтказиладиган беллашув соат 20:00да бошланиши белгиланган эди. Энди эса у 18:00га кўчирилган.

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати бу ўзгаришга «ўйинга кўпроқ мухлислар келиши, ёш ишқибозларга ўйиндан сўнг қайтишларида қулайроқ бўлишини» сабаб қилиб келтирган.

Катта эҳтимол билан 6 май куни Рамазон ойига тўғри келишини ҳисобга оладиган бўлсак, энди мухлислар орасидаги рўзадорлар ифторга яқин бўлган ноқулай вақтда стадионга боришади. Бундан ташқари, Эрон Ислом Республикаси вакили ҳисобланмиш «Персеполис» клуби футболчилари ҳам катта эҳтимол билан рўзадор бўлишади.

Балки «Пахтакор» клуби бу ўзгариш орқали ўзига хос ҳийла ишлатиб, жуда муҳим ўйинда рақибдан бироз устунликка эришишни мақсад қилгандир, билмадик... Бундай «ҳийла»ларга аввал ҳам миллий жамоамиз ва клубларимиз қўл урган ва ижобий натижага эришолмаган. 

Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳида 4 турдан кейин 5 очко билан 3-ўринда, «Персеполис» эса 4 очко билан сўнгги ўринда бормоқда. 

Нурмуҳаммад Саид

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз