Узбек O'zbek
ОАВ: Неймар Марселога «Реал»га ўтишни хоҳлаётганини айтди
Сешанба, 30 Апрел
7062

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар шу йил ёзда «Реал» аъзосига айланишни истамоқда.

Marca нашрининг собиқ бош муҳаррири Эдуардо Инда «El Chiringuito de Jugones» теледастуридаги чиқиши вақтида маълум қилишича, 27 ёшли ҳужумчи Бразилия термасидаги жамоадоши ва мадридликлар клуби ҳимоячиси Марселога ана шу истаги ҳақида айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар Бразилия миллий жамоасидан четлатилиши ва-ёки «пентакампеонлар» сардорлик боғичидан маҳрум бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Унга кўра, ҳужумчи якшанба куни Париждаги «Стад де Франс» стадионида ўзини танқид қилган мухлислардан бирига мушт туширгани сабаб Бразилия термаси бош мураббийи Тите томонидан ана шундай жазоланиши эҳтимоли бор.

Бундан олдин 10-рақам эгаси Бразилияда солиқ идоралари билан муаммоси борлиги, шу боис самолёти ва вертолётига эгалик ҳуқуқи музлатилгани маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз