Узбек O'zbek
Неймар Бразилия миллий жамоаси сардорлик боғичидан маҳрум этилиши мумкин
Сешанба, 30 Апрел
3150

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Ренн»га қарши кечган Франция кубоги финал ўйинидан кейинги ҳаракатлари учун Бразилия миллий жамоасидан четлатилиши мумкин. У якшанба куни Париждаги «Стад де Франс» стадионида ўзини танқид қилган мухлислардан бирига мушт туширганди.

Super.FC хабарига кўра, унинг ўзини бундай нопрофессионал тарзда тутиши Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Титега маъқул келмаслиги эҳтимол. Ушбу мутахассис аввалроқ мухлисга қарата туфлагани учун «Ювентус» вингери Дуглас Костани миллий жамоага чақирмай қўйган эди.

Қолаверса, Неймар «пентакампеонлар» сардорлик боғичидан маҳрум бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Эртага,  1 май куни Франция профессионал футбол лигаси Интизом қўмитаси мазкур ҳолат бўйича қарор чиқаради. Неймар 8тагача ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10-рақам эгаси Бразилияда солиқ идоралари билан муаммоси борлиги, шу боис самолёти ва вертолётидан айрилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август