Узбек O'zbek
Клопп: «Камп Ноу – шунчаки стадион холос, у футбол ибодатхонаси эмас»
Сешанба, 30 Апрел
8569

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона»га қарши илк ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, чоршанба кунги ўйин бўлиб ўтадиган «Камп Ноу» стадиони ҳақида гапириб ўтди.

«Камп Ноу» – бу шунчаки стадион холос. Ҳа, анчагина ҳайбатли, лекин у футбол ибодатхонаси эмас.

«Лион» ва «МЮ»нинг «Камп Ноу»да тор-мор этилиши? Вазият шундай бўлиб қолганки, бу клубларнинг омадсиз куни ўша ўйинга тўғри келиб қолган. Энди эса «Барселона» билан унинг майдонида ўйнаш – бизнинг навбатимиз. Яхши ўйин кўрсатамиз, деб умид қиламан. 

«Барса»га қарши ўйнар экансан, турган гапки, фаворит сен эмассан. Бу – мухлислар учун фантастик ўйин бўлади», – деган Клоппнинг сўзларини келтирмоқда DAZN.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»-«Ливерпуль» учрашуви 1 май куни, Тошкент вақти билан чоршанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади. Жавоб баҳси бир ҳафтадан кейин – 7 майда Мерсисайдда бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз