Узбек O'zbek
Фирмино ва Салоҳ «Барселона» билан ўйин олдидан сафга қайтди
Сешанба, 30 Апрел
3223

«Ливерпуль» ҳужумчилари Роберто Фирмино ва Муҳаммад Салоҳ ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Барселона»га қарши илк ўйинда қатнаша олишлари мумкин.

Ҳужум чизиғининг ҳар иккала вакили ҳам бугунги машғулотларда қатнашиб, жамоа билан баробар шуғулланган.

27 ёшли бразилиялик кичик жароҳати туфайли АПЛнинг 36-турида «Ҳаддерсфилд» билан ўйинни ўтказиб юборган эди. Кеча эса Салоҳ «Барса»га қарши ўйинга тайёргарлик вақтида шикастлангани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона»-«Ливерпуль» учрашуви эртага, 1 май куни Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз