Узбек O'zbek
Муҳаммад Салоҳ «Барселона» билан ўйиндан олдинги машғулотда жароҳат олди
Душанба, 29 Апрел
10729

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда жароҳат олди. Бу ҳақда бир қатор инглиз нашрлари ёзмоқда. Маълум бўлишича, Салоҳ оёғининг сон қисмидаги оғриқ сабаб машғулотларни давом эттира олмаган.

«Ливерпуль» 1 май, чоршанба куни Каталонияда «Барселона»га қарши Чемпионлар Лигаси ярим финалининг биринчи ўйинини ўтказади. Жавоб баҳси эса 7 май куни Англияда ўтказилади. «Ливерпуль» ҳозирча Салоҳнинг жароҳати ҳақида маълумот бергани йўқ. Мисрлик футболчи ўтган йилги мусобақани кўтаринки руҳда ўтказган, лекин «Реал»га қарши финалда жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз