Узбек O'zbek
Икром Алибоев учун Кей-Лиганинг навбатдаги тури омадсиз келди
Якшанба, 28 Апрел
1468

Жанубий Корея чемпионатида 9-тур ўйинлари ўтказилди.

«Чонбук Моторс» ўз майдонида «Сеул» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонларнинг асосий таркибида майдонга тушган Икром Алибоев учун бу ўйин муваффақиятсиз келди. Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси 8-дақиқада сариқ карта билан «сийланиб», 33-дақиқада майдондан четлатилди.  

Шунга қарамай, «Сеул» 1 очкони қўлга киритишга яқин эди. Аммо «Чонбук Моторс» ҳакам томонидан қўшиб берилган 7-дақиқада ғалаба келтирувчи голни урди.

Бу натижадан сўнг, «Чонбук Моторс» 20 очко билан 1-ўринда, «Сеул» эса 17 очко билан 3-ўринда бормоқда.  

Жанубий Корея Кей-Лигаси, 9-тур
28 апрель
«Чонбук Моторс» - «Сеул» 2:1

Голлар: Ли Син-Ки (45), Ҳан Сён-Гу (90+7) – Пешич (89)
Четлатиш: Икром Алибоев (33, Сеул)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз