Узбек O'zbek
Шаҳрам Ғиёсов илк чемпионлик камарини қўлга киритди
Шанба, 27 Апрел
7817

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) WBA International чемпионлик камарини учун рингга чиқди.

Инглвуд шаҳридаги Форум саройида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов америкалик собиқ чемпионлик учун даъвогар Эммануэль Тэйлор билан жанг қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг якунида ҳакамлар ғолибликни Шаҳрам Ғиёсовга беришди (99-91, 99-91, 97-93).

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк чемпионлик камарини қўлга киритди.

Бундан олдинроқ мазкур бокс оқшомида жанг қилган Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) нокаут эвазига ғалаба қозониб, ғалабали сериясини давом эттиргани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз