Узбек O'zbek
Салоҳ «Ливерпуль»да янги рекорд ўрнатди
Шанба, 27 Апрел
356

Англия Премьер-лигасининг 36-турида «Ҳаддерсфилд Таун»га қарши кечган ўйин «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун клуб сафидаги 100-ўйин бўлди.

Бу ўйинда дубль қайд этган мисрлик футболчи клуб сафидаги голлари сонини 69тага етказди. Мерсисайдликлар клуби тарихида 100 ўйинда бунча кўп голни ҳеч ким урмаган. 26 ёшли футболчи клубнинг аввалги рекордчилари — Рожер Ҳант (68 гол) ва Сэм Рейбоулдни (68) ортда қолдирди.

Бу ўйиндаги голлари эвазига Салоҳ 21 гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатида етакчига айланди. Унинг жамоадоши Манеда 20, Серхио Агуэро («Ман Сити») ва Пьер-Эмерик Обамеянгда («Арсенал») – 19тадан гол бор.

«Ливерпуль»га Салоҳ 2017 йил ёзида «Рома»дан 42 млн евро эвазига трансфер қилинганди. Салоҳ  жорий мавсумда «Ливерпуль»нинг барча турнирлар доирасидаги 48 ўйинида 25 гол урди ва 13 голли узатмага муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз