Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев 5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин
Шанба, 27 Апрел
1946

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ишида қатнашаётган адвокат Вячеслав Барик суд жараёни қандай якунланиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Прокурор ўзини қандай тутаётганини инобатга оладиган бўлсак, у кўп йиллик қамоқ жазосини сўраши мумкин. Гап 5 йил ҳақида кетяпти.

Менимча, уларнинг жинояти нотўғри квалификация қилинмоқда. Бу ерда безорилик жинояти содир бўлмаган. Қонунга кўра, бир жойда ўтириб, қаттиқ бақириш, сўкиниш жиноят эмас», - деб Барик сўзларини келтирмоқда RT.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эдилар. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 3 марта - 8 февралга, 8 апрелга ва 25 сентябрга қадар узайтирилган эди.

Дастлабки суд маҳкамасида футболчилар ўз айбини қисман тан олишди.

Хусусан, Кокорин безорилик қилмаганини, Минпромторг мулозими Денис Пакни урганини, аммо ҳайдовчи Виталий Соловчукка қўл теккизмаганини айтган. Мамаев ҳам безорилик қилмаганини, Денис Пак ва «НАМИ» мулозими Сергей Гайсинни урмаганини, аммо Виталий Соловчукка мушт туширганини тан олган.

Уларга нисбатан жиноят иши «бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик ҳаракатини амалга ошириш» ва «тан жароҳати етказиш» моддалари бўйича очилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз