Узбек O'zbek
ФИФА келишилган ўйинларда айбдор деб топилган 9 нафар шахсни футболдан четлатди
Шанба, 27 Апрел
3033

ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларни ташкил қилишда иштирок этган 9 нафар шахсни умрбод футболдан четлатди.

ЎФА расмий сайтига кўра, санкция қўлланганлар орасида амалдаги ва собиқ футболчилар ҳамда футбол агенти бор, улар ФИФА Тартиб-интизом кодексининг 69-моддасига асосан умрбод футболдан четлатилган.

Ушбу тўққиз нафар шахснинг тўрт нафари Африка қитъасидан, уч нафари КОНКАКАФга аъзо давлатлардан ва бир киши Осиё футболи вакилидир: Хеллингс Мвакасунгула (Малави), Иброҳим Каргбо (Сьерра-Леоне), Кудзанай Шаба (Зимбабве), Сеидат Чомого (Бенин), Карлон Мюррей (Тринидад ва Тобаго), Кейно Томас (Тринидад ва Тобаго), Леонель Дуарте (Куба), Муҳаммед Салим Исрофил Кўҳистони (Афғонистон).

Хабарда айтилишича, «Келишилган ўйинлар қироли» номли китоби орқали машҳур бўлган сингапурлик Уилсон Раж Перумал томонидан натижасига таъсир кўрсатилган деб топилган бир қатор халқаро ўйинлар яхшилаб ўрганиб чиқилганидан кейин юқорида номлари тилга олинган шахсларга нисбатан чора кўрилган.

«ФИФА бу ишлар бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда бир неча йиллар давомида суриштирув ва текширув ишларини олиб бормоқда», – дейилади хабарда.

Ўзбек футболида келишилган ўйинларга алоқадор шахслар шу пайтгача жазосиз қолаверганининг асосий сабаби айтилди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз