Узбек O'zbek
Суперлига. «Бунёдкор» Бухорода енгилмади
Жума, 26 Апрел
2838

Суперлигада 6-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Бухоро» ўз майдонида «Бунёдкор» билан беллашди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.

40-дақиқада Хуршид Ғиёсов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2-бўлимда «Бухоро» 4 дақиқа ичида 2та гол уришга муваффақ бўлди. 49-дақиқада Иван Нагаев, 53-дақиқада Достон Ибрагимов «Бунёдкор» дарвозасини ишғол қилишди. Бироқ, «Бухоро» ғалаба келтирувчи голни ушлаб қололмади. 69-дақиқада Хуршид Ғиёсов ҳисобни тенглаштирди.

Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» 10 очко билан 3-ўринда, «Бухоро» эса 6 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

Суперлига, 6-тур
26 апрель, Бухоро
БУХОРО (Бухоро) – БУНЁДКОР (Тошкент) 2:2
Голлар: Иван Нагаев (49), Достон Ибрагимов (53) – Хуршид Ғиёсов (40, 69)
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин.
Захирадаги ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.  
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз