Узбек O'zbek
Сампаоли: «Месси миллий жамоадаги омадсизлигидан қаттиқ ранжийди»
Жума, 26 Апрел
5972

Аргентина миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Хорхе Сампаоли «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг халқаро фаолияти омадли кечмаётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Мен жаҳоннинг энг яхши футболчисига устозлик қилгандим. У тарихдаги энг яхшисими-йўқми, буни билмайман. Чунки ҳозир унинг ҳисобидаги голлар сони 600тадан ошиб кетган, у барча рекордларни янгилаган бўлса ҳам, миллий жамоага келганида танқидлар остида қолади.

Леонинг ўйинларидан Аргентина термаси мухлислари ҳам «Барселона» фанатларидек завқланишни истайдилар. Месси миллий жамоадаги омадсизликларидан қаттиқ ташвишланади. У терма жамоада ўйнаганида ўзидаги бор қобилиятини тўла намоён эта олмаяпти», – деган Сампаолининг сўзларини келтирди Goal.

Маълумот учун, 10-рақам эгаси Жаҳон чемпионатида бир марта, Копа Америкада уч марта кумуш медаль олган. У, шунингдек, 2008 йилги Пекин Олимпиадаси ва 2005 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Месси Аргентина миллий жамоасининг 129та ўйинида майдонга тушиб, 65та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август