Узбек O'zbek
Осиё чемпионати. Бобо-Усмон Батуровда ҳам олтин медал
Жума, 26 Апрел
2423

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионатида финал учрашувлари давом этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Бобо-Усмон Батуров -69 кг вазн тоифасида финал жангини ўтказди. Япониялик Севонретс Оказавага қарши рингга кўтарилган Батуров жангда ўз устунлигини намойиш қилди ва ютуқлари қаторига қитъа чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.

Осиё чемпионатини саралаш босқичидан бошлаган Батуров дастлаб мўғулистонлик Баярку Ганбаатарга қарши ўтказиб, уни муддатидан аввал мағлуб этганди. Ўзбекистон вакили нимчорак финалда эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Чоракфиналда эса қозоғистонлик Асланбек Шимбергенов, яримфиналда ҳиндистонлик Ашиш мағлуб этилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари финалларда 100 фоизлик натижа қайд этишмоқда. Бироз аввал терма жамоанинг енгил вазндаги вакиллари Нодир Мирзаҳмедов (-49 кг) ҳамда Миразизбек Мирзахалилов (-56 кг) ҳам финални муваффақиятли ўтказишган эди.

Бироздан сўнг оғир вазнли боксчилар ҳам рингга чиқишади:

-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)

+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз