Узбек O'zbek
Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон Осиёда яна тенгсиз
Жума, 26 Апрел
7761

Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлигидаги ҳаваскорлар бокси бўйича Осиё чемпионатининг финал жанглари якунланди.

+91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камшибек Конкабаевга қарши жанг қилиб, рақибини очколар ҳисобига мағлуб этди ва иккинчи бор Осиё чемпионига айланди. 

Жалоловнинг медали Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг турнирдаги тўртинчи олтин медали бўлди. Бунгача Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг), Миразиз Мирзахалилов (-56 кг) ва Бобо Усмон Ботуров (-69 кг) олтин медалларга эга чиққан, Шукуржон Раҳимов (-60 кг) бронза, Санжар Турсунов (-91 кг) кумуш медал билан кифояланганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси 4та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медал билан Осиё чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон 2017 йили Тошкентда ўтган қитъа биринчилигида ҳам яққол устунлик (9та олтин ва 1та кумуш) тенгсиз бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз