Узбек O'zbek
Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдаги ўйинини бошқаради
Пайшанба, 25 Апрел
1430

Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди.

ЎФА матбуот хизматидан маълум қилишларича, 5-тур доирасидаги «Кавасаки Фронтале» (Япония) – «Шанхай СИПГ» (Хитой) учрашувини (7 май) Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Шерзод Қосимов.

Қайд этиш керак, шанхайликлар таркибида Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов тўп суради. 4-турдан кейин жамоа «H» гуруҳида 5 очко билан иккинчи, японлар эса 4 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами – Жанубий Кореянинг «Ульсан Ҳюндаи» клубида 8 очко мавжуд. 

Шунингдек, 6 май куни бўлиб ўтадиган «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони) – «Ал-Айн» (БАА) ўйинига Валентин Коваленко бош ҳакам этиб тайинланган. Қанот ҳакамлари – Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин, тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов.

7 майда Тайландда бўлиб ўтадиган «Бурирам Юнайтед» - «Урава Ред Даймондс» (Япония) баҳсини эса Ильгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдинов ёрдам беради. Маълумот учун, Танташев «Бурирам»нинг 2-турдаги «Жеонбук Моторс» билан ўйинида ҳам бош ҳакам бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз