Узбек O'zbek
Германия кубоги. «Бавария» 70 сония ичида иккита гол ўтказиб, пенальти эвазига финалга чиқди
Пайшанба, 25 Апрел
3662

Германия кубоги финалида «РБ Лейпциг»га «Бавария» рақиблик қиладиган бўлди.

Мюнхен клуби кеча ярим финалда «Вердер» меҳмони бўлиб, 3:2 ҳисобида ғалаба билан қайтди. Ўйиннинг 74-дақиқасига қадар меҳмонлар Левандовски ва Мюллернинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди. Аммо мезбон бременликлар икки дақиқа ичида кетма-кет иккита гол уриб, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлдилар. Сўнгги ўн дақиқалик бошланган вақтда эса Левандовски иккинчи маротабада пенальтини аниқ амалга оширди (у биринчи бўлимда ҳам 11 метрлик нуқтадан ҳисобни очганди) ва бу гол ўйиндаги охиргиси бўлиб қолди.

Қайд этиш керак, «Бавария» 23-маротаба Германия кубоги финалига чиқиб, турнир рекордини янгилади. Жамоа 18 маротаба ушбу мусобақада бош соврин соҳиби бўлган.

Нико Ковач жамоаси финални 25 май куни Берлинда «РБ Лейпциг»га қарши ўтказишади.

Германия кубоги
1/2 финал, 24 апрель
Вердер – Бавария 2:3 (0:1, 2:2)
Голлар: 0:1 – 36, пенальти Левандовски, 0:2 – 63 Мюллер, 1:2 – 74 Осако, 2:2 – 75 Рашица, 2:3 – 80, пенальти Левандовски.
Вердер – Павленка, Велькович, Аугустинссон (Харник, 81), Гебре Селассие, Мойсандер, Эггештайн, Мевальд (Писарро, 65), Рашица, Классен(Эггештайн, 89), Осако, Крузе.
Бавария – Ульрайх, Боатенг, Алаба, Киммих, Хуммельс, Гнабри (Горетцка, 58), Мартинес, Алькантара (Хамес, 76), Коман, Мюллер (Рафинья, 89), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Классен (25), Хуммельс (26), Крузе (84), Хамес (84), Левандовски (90).

23 апрель
Гамбург – РБ Лейпциг 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 12 Поульсен, 1:1 – 23 Джатта, 1:2 – 53, автогол Яничич, 1:3 –72 Форсберг.

Финал
25 май. Берлин, «Олимпия» стадиони
РБ Лейпциг – Бавария

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август