Узбек O'zbek
АҚШ баскетболчилари Ўзбекистонда кўргазмали ўйинларни ўтказишади
Пайшанба, 25 Апрел
1210

Американинг Harlem Globetrotters («Ҳарлем саёҳатчилари») баскетбол клуби АҚШ Давлат департаментининг «Спорт элчилари мактаблардаги зўравонлик ва таҳқирлашга қарши» дастурига асосан, 29 апрель – 6 май кунлари Ўзбекистонга келади, деб хабар беради АҚШ элчихонаси матбуот хизмати.

Спорт юлдузлари Ўзбекистонда зўравонлик ва таҳқирлашга қарши кураш доирасидаги «Мактабнинг аҳил жамоаси» антибуллинг дастурини тақдим қилишади.

Бунга қўшимча равишда, Harlem Globetrotters клуби 26, 28 ва 30 май кунлари Тошкентдаги Humo Arena’да Washington Generals клуби билан кўргазмали ўйинларни ўтказади.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон Harlem Globetrotters клуби ташриф буюрган 124-мамлакат бўлади. Бу билан баскетболчилар ўзларига тегишли бўлган «Энг кўп мамлакатга борган клуб» номли Гиннесс рекордини янгилашади.

Harlem Globetrotters — Американинг баскетбол бўйича кўргазмали жамоаси бўлиб, 1927 йилда ташкил қилинган. 50-йиллардан бошлаб клуб АҚШ «эзгу ният элчилари» вазифасини бажариб келмоқда. Жамоа ўз ўйинларида спорт, театр шоуси ва комедия элементларини мужассамлаштирган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз