Узбек O'zbek
АПЛда мавсумнинг рамзий жамоаси эълон қилинди – ундан энг яхши тўпурар ва ассистентга жой топилмади
Пайшанба, 25 Апрел
5919

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси (PFA) Премьер-лиганинг ушбу мавсуми рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Таркиб қуйидагича кўринишга эга: Эдерсон Мораес («Манчестер Сити»), Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк (иккиси – «Ливерпуль»), Эмерик Лапорт («Манчестер Сити»), Эндрю Робертсон («Ливерпуль»), Поль Погба («Манчестер Юнайтед»), Фернандиньо, Бернарду Силва, Рахим Стерлинг, Серхио Агуэро (барчаси – «Манчестер Сити»), Садио Мане («Ливерпуль»).

Қайд этиш жоиз, рамзий жамоа учун АПЛда бу мавсум энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган посбон Алисон Бекер («Ливерпуль») эмас, унинг «Сити»даги ҳамкасби Эдерсон Мораес танланган. Шунингдек, тўпурарлар рўйхатида биринчилар қаторида бораётган ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ҳамда энг кўп голга ассистентлик қилган вингер Эден Азарга («Челси») таркибдан жой топилмаган.

Рамзий терма жамоанинг 6 футболчиси «шаҳарликлар» вакили, 4 аъзоси «қизиллар»дан. Яна бир футболчи – «Манчестер Юнайтед» хавбеки Поль Погба.

 Эслатиб ўтамиз, кеча PFA «Ливерпуль» ҳимоячиси Виргил ван Дейкни Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб эълон қилганди.

Алисон АПЛда охирги ўн йилликнинг энг яхши дарвозабонига айланди 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз