Узбек O'zbek
Россиядаги ахлат полигони ҳакам шарафига номланди
Чоршанба, 24 Апрел
2788

Россия таркибига кирувчи Бошқирдистон Республикасининг Ишимбой туманидаги ахлат полигони футбол ҳаками Владимир Москалёв шарафига номланди.

Москалёв Россия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Уфа» - «Арсенал» (1:2) ўйинида ишлаган эди. Беллашувдан сўнг, Бошқирдистон вакили ҳисобланмиш «Уфа» клуби вакиллари ҳакамнинг ишидан қаттиқ норози бўлишганди. Бу ўйинда Москалёв «Уфа» футболчилари 22 марта, «Арсенал» эса атиги 4 марта қоида бузганини қайд этди.

«Қишлоғимиздагилар унинг ҳакамлигидан қаттиқ ранжидилар. Шу туфайли ахлатхонага унинг номи берилди, чунки шунга лойиқ иш қилди. Биз бундай ҳакамликни уруш пайтидан бери эслолмаймиз. Ўша вақтларда бир бошоқ донни уйига олиб келганларга отув ҳукми чиқарилар эди! Ахлатхонани эса нима деб номлашни билмай юргандик, мана муаммо ҳам ечим топди. Бунда «Уфа» мухлислари бизга кўмак бериб юборишди», – деди Ўромн-Бешқадоқ қишлоғи маъмурияти раиси Амир Сафиуллин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз