Узбек O'zbek
Испания Суперкубогининг кейинги 6та мавсуми қаерда ўтиши белгиланиш арафасида
Чоршанба, 24 Апрел
1524

Испания футбол федерацияси мамлакат Суперкубоги ўйинлари мезбонлиги масаласида Саудия Арабистони ҳукумати билан музокаралар ўтказмоқда, деб хабар беради Marca.

Нашрнинг ёзишича, музокараларда турнирнинг кейинги 6та мавсуми ўйинларини Саудия Арабистонида ўтказиш варианти кўриб чиқилмоқда. Келишув қиймати 30 млн еврога баҳоланяпти.

Аввалроқ 2020 йил январидан бошлаб Испания Суперкубоги формати ўзгартирилиши, унда иштирокчи жамоалар сони 2тадан 4тага оширилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Барселона» ва «Севилья» ўртасидаги ўйин (2:1) Марокашнинг Танжер шаҳрида бўлиб ўтганди.

Испания Кубоги ва Суперкубоги формати ўзгартирилади

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз