Узбек O'zbek
Аҳмаджонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбарлигидан кетди. Унинг ўрнини Тожикистон президентининг ўғли эгаллади
Чоршанба, 24 Апрел
4264

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё Футбол Ассоциациясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Қўшни республика пойтахтидаги «Хаятт Ридженси Душанбе» меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтказилган йиғилишда ташкилотга янги раҳбар сайланди.

Марказий Осиё Футбол Федерациясининг янги раҳбари сифатида Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Имомали сайланди. У ҳозиргача ташкилот раҳбарлиги ролида ишлаб келган Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини эгаллади. Шунингдек, МОФА штаб-квартираси Тошкентдан Душанбега кўчадиган бўлди. МОФАга Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Эрон футбол иттифоқлари аъзо ҳисобланишади.

Рустам Имомали 1987 йил 19 декабрда туғилган. У Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли ҳисобланади. Футболга бефарқ бўлмаган Рустам Эмомали Душанбе шаҳри ҳокими бўлиши билан бирга Тожикистон футбол федерацияси президенти ҳам ҳисобланади. Рустам Имомали рус, инглиз ва немис тилларини билиши айтилади.

Қайд этиш лозим, 2014 йилда ташкил қилинган Марказий Осиё Футбол Ассоциациясини ҳозиргача Мираброр Усмонов ва Умид Аҳмаджонов каби ўзбекистонлик футбол расмийлари бошқаришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз