Узбек O'zbek
«Ювентус» Марсело трансферидан воз кечди, унинг ўрнига бошқа номзод топилган
Сешанба, 23 Апрел
4175

«Ювентус» ҳимоя чизиғининг чап қанотига муносиб кадр излаш ишларини давом эттирмоқда.

Calciomercato хабарига кўра, «бьянконери» «Реал»дан Марселони сотиб олиш фикридан воз кечган. Чунки Зинедин Зидан «қаймоқранглилар» бош мураббийи лавозимига қайтиши билан бу вазифа мураккаблашган.

Марсело «Реал»дан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди

Нашрнинг келтиришича, туринликларда муқобил вариант бор, улар «Бенфика» аъзоси Алехандро Гримальдога диққат қаратишмоқда. 23 ёшли испанни трансфер қилиш Марселони қўлга киритишдан кўра осонроқ, деб баҳоланмоқда. Гримальдонинг харид қиймати 40 млн еврога баҳоланган.

Матбуотда Алехандрога «Арсенал», «Атлетико», «Наполи», «Ювентус», «Интер», «Манчестер Сити» ва «Зенит» каби клублар бефарқ эмаслиги ҳақида маълумотлар бор.

Гримальдо бу мавсумда Португалия чемпионатининг 30та турида қатнашиб, 4та гол муаллифи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Юве» «Бенфика»нинг бошқа бир футболчиси - ҳужумчи Жоау Фелиш учун ҳам асосий даъвогар саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август