Узбек O'zbek
«Вулверҳэмптон»-«Брайтон» ўйинида ўта камёб ҳолат кузатилди
Сешанба, 23 Апрел
15939

Англия Премьер-лигасининг 35-туридаги «Вулверҳэмптон» – «Брайтон» ўйинида (0:0) ўзига хос ҳолат кузатилди – «Вурверҳэмптон» футболчилари бутун ўйин давомида бирор марта ҳам қоидани бузишмади.

Opta`нинг ёзишича, бундай ҳолат қоидабузарликлар статистикаси юритила бошланганидан буён биринчи маротаба кузатилмоқда. Бу йўналишдаги статистика ҳисоби 2003/04 мавсумидан бошланган, демакки, АПЛ доирасидаги охирги 6064та ўйинда бир жамоанинг ўйинни фолларсиз ўтказиши мутлақо учрамаган.

Маълумот учун, «бўрилар» жадвалда 10-ўринда боришмоқда, «Брайтон» эса 17-ўринни эгаллаб турибди. «Вулверҳэмптон» эртага 31-турнинг қолдирилган ўйинини «Арсенал»га қарши ўз майдонида ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз