Узбек O'zbek
U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари Тошкентда бўлиб ўтади
Сешанба, 23 Апрел
1337

2020 йилда Сингапурда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати (U-16) бўлиб ўтади. Жорий йил куз ойларида эса ушбу мусобақанинг саралаш турнири бўлиб ўтади.

ЎФА хабарига кўра, Ўзбекистон U-16 миллий жамоаси жой олган гуруҳнинг саралаш баҳслари Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақа октябрь ёки ноябрь ойларида ўтказилади. ОФК саралашга қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилишини ҳозирча маълум қилмаган.

Умумий ҳисобда, U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари қуйидаги мамлакатларда ўтказилади: 
Ғарбий ҳудуд: Иордания, Саудия Арабистони, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қатар.
Шарқий ҳудуд: Индонезия, Лаос, Мьянма, Сингапур, Вьетнам. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар миллий жамоасида Азамат Абдураимов бош мураббий сифатида фаолият юритмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз