Узбек O'zbek
«Реал» ёзда уч футболчи билан хайрлашади
Сешанба, 23 Апрел
9008

«Реал» ёзги трансфер ойнасида уч нафар футболчисини сотиб юбормоқчи.

Marca`нинг ёзишича, клубни тарк этадиган ўйинчилар шорт-листига ҳимоячи Серхио Регилон, яримҳимоячилар Маркос Льоренте ва Дани Себальос киритилган.

Қўшимча қилинишича, улар етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётганликлари сабаб бошқа клубга ўтишга қарши эмаслар.

Маълумот учун, Регилон бу мавсум барча мусобақалар доирасида 21та ўйинда қатнашиб, 3та голга ассистентлик қилган. Себальос эса 33та баҳсда 3та гол урган, Льоренте 14 ўйинда 2 марта рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган.

Зидан «Реал» раҳбариятига ёзда клубдан кетадиган беш футболчи рўйхатини топширди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август