Узбек O'zbek
«ПСЖ» ёзги трансфер мавсуми учун асосий мақсадини белгилаб олди
Сешанба, 23 Апрел
7343

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини «Пари Сен-Жермен» давом эттириши мумкин.

La Gazzetta dello Sport`нинг ёзишича, аргентиналик футболчи Париж клубининг ёз трансфер ойнасидаги энг асосий мақсадига айланган. «ПСЖ»дагилар Икарди 32 ёшли Эдинсон Каванига ўринбосар бўлади, деб ҳисоблашмоқда.

Нашр манбасига кўра, ҳали музокаралар бошланмаган, аммо айнан парижликлар Икарди учун курашда фаворитга айлангани айтилмоқда. Шунингдек, «Интер» Мауро учун 70 млн евро сўраётгани ҳақида маълумот бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Икардининг рафиқаси ва агенти Ванда Нара 9-рақам эгаси кейинги мавсумда ҳам «нерадзурри» сафида қолишини маълум қилганди.

«Интер» Икардини сотиб юборади, унинг ўрнига асосий номзод аниқлаб олинди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз