Узбек O'zbek
ОАВ: «Ювентус» «Реал»нинг икки футболчисини ўз таркибида кўрмоқчи
Сешанба, 23 Апрел
7875

«Ювентус» ёзги трансфер ойнаси вақтида «Реал»дан яримҳимоячилар Тони Кроос ва Искони ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда, деб хабар берди Calcio Mercato.

Қайд этилишича, «қаймоқранглилар» бош мураббийи Зинедин Зидан Исконинг хизматларига бефарқ эмас, аммо агар футболчининг ўзи шуни истаса ва клубни қониқтирадиган таклиф тушса, 27 ёшли испан билан хайрлашишга йўқ демайди.

Кроос ҳақида эса аввалроқ у «Реал»дан кетиш вақти келган, деб ҳисоблаётгани ва ўз кучини янги клубда синаб кўрмоқчи экани ҳақида хабар тарқалган, аммо унинг ўзи бу миш-мишларни рад этган эди.

Зидан Кроос, Иско ва Бензема ҳақида фикрини айтди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз