Узбек O'zbek
Неймар Америка Кубогини ўтказиб юбориши мумкин
Сешанба, 23 Апрел
3417

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите ҳужумчи Неймарнинг Америка Кубогида иштирок этиш имкониятларига баҳо берди.

«Биз унинг соғлиғини кузатяпмиз. Мусобақа бошланишига ҳали кўп вақт бор ва у жисмоний ҳолатини ЖЧ-2018 турнирига нисбатан тезроқ тиклаб олиши мумкин», - деб Тите сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Эслатиб ўтамиз,  Неймар товонидан олган жароҳати туфайли уч ойни ўтказиб юборган ва яқинда тикланиб олган эди.

Америка Кубоги шу йилнинг 14 июнь – 7 июль кунлари Бразилияда ўтказилади. Мезбонларга гуруҳ босқичида Боливия, Венесуэла ва Перу миллий жамоаси рақиб бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз