Узбек O'zbek
«Манчестер Сити» ўз трансфер рекордини янгилашга тайёрланмоқда
Сешанба, 23 Апрел
10758

«Манчестер Сити» ёзда «Атлетико» яримҳимоячиси Родрини сотиб олиб, ўз трансфер рекордини янгилаши мумкин.

The Telegraph тарқатган хабарга кўра, «шаҳарликлар» спорт директори Чики Бегиристайн бу мавсум 22 ёшли хавбекнинг ўйинларини бир неча маротаба кузатган. Родри «Сити»да 34 ёшли Фернандиньога ўринбосар бўлиши кутиляпти. Раҳбарият харидни жамоа янги мавсум тайёргарлигини бошлагунга қадар амалга ошириб бўлишни истамоқда.

Қайд этилишича, «Атлетико» испаниялик хавбекни 70 млн евродан (61 млн фунт атрофида) камига қўйиб юбормоқчи эмас – у билан шартномада айнан шунча сумма келтириб ўтилган. Агар трансфер мана шу нархда амалга ошадиган бўлса, у ҳолда Родри «Манчестер Сити» тарихидаги энг қимматбаҳо харидга айланади. Манкунианликлар 2018 йил ёзида «Лестер»дан Риёд Маҳрезни сотиб олишганида бу планкани 60 млн фунтга кўтаришганди.

Маълумот учун, Родри бу мавсум Ла Лиганинг 29та ўйинида майдонга тушиб, иккита гол муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август