Узбек O'zbek
«Локо» бир киши кам бўлиб дуранг ўйнаган ва Искандеров «Пирлога айланган» ўйиндан фотогалерея
Сешанба, 23 Апрел
1761

Осиё Чемпионлар Лигасида 4-тур ўйинлари ўтказилмоқда. Охирги уч йилда Ўзбекистон чемпионлигини ҳеч кимга бермаётган «Локомотив» бугун ўз майдонида мусобақанинг икки карра чемпиони «Ал Иттиҳод»ни қабул қилди. Ғалаба жуда муҳим бўлган ўйинда «темирйўлчилар» дуранг билан кифояланишди ва бир қарашда унчалик кучли бўлмаган гуруҳда учинчи ўринда қолди.

Ромаринонинг голига Темурхўжа Абдухолиқов жавоб берди ва ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Локо»нинг голи айниқса чиройли чиқди. Жамшид Искандеровнинг заргарона тўп узатишини Темурхўжа голга айлантирди. Бу вазиятда Жамшид «Пирлога айланди» ва супер тўп узатишини амалга оширди.

Ўйинни терма жамоанинг охирги икки мураббийи Эктор Купер ва Самвел Бабаян ҳам стадиондан кузатишди. Трибуна.уз мухбири ўйинни стадиондан кузатди ва ажойиб кадрларни тарихга муҳрлади. Қуйида ўйиндан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга тақдим этамиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз