Узбек O'zbek
«Ливерпуль» афсонаси Австралия клубида бош мураббийга айланди
Сешанба, 23 Апрел
3367

«Ливерпуль» афсоналаридан бири Робби Фаулер Австралиянинг «Брисбен-Роар» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб расмий сайтида маълум қилинишича, 44 ёшли мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзоланган.

«Бу саргузашт бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман. Бу мен учун чақириқ бўлади. Клубни муваффақият сари етаклаб бориш учун иштиёқим баланд.

Биз оиламиз билан олдин Квинслендда яшаганмиз. Бу шаҳарга қайтганимиздан ва «Брисбен Роар» номли оила аъзоси бўлганимдан жуда хурсандман», – деб айтган Фаулер.

Маълумот учун, Фаулер 1993-2002 ва 2005-2007 йилларда «Ливерпуль» таркибида ўйнаб, Англия кубоги, Англия лига кубоги, УЕФА кубоги ва УЕФА Суперкубоги каби мусобақаларда ғолиб чиққан. 1996-2002 йилларда Англия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

«Брисбен-Роар» Австралия А лигасида 26-турдан кейин 10та клуб орасида 9-ўринни эгаллаб турибди. Квинсленд жамоаси 2011 ва 2014 йилларда мамлакат чемпиони бўлган, 2012 йилдан кейин уч маротаба Осиё Чемпионлар лигасида қатнашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз