Узбек O'zbek
Иньеста Подольскининг ўрнига «Виссел Кобе» сардори этиб тайинланди
Сешанба, 23 Апрел
2035

Яримҳимоячи Андрес Иньеста Япониянинг «Виссел Кобе» клуби сардорига айланди. Ҳимоячи Дайго Ниси ва яримҳимоячи Хотару Ямагути эса унинг ёрдамчилари этиб тайинланишган.

Испаниялик хавбек бир ҳафта олдин сардорлик боғичидан воз кечган Лукас Подольскининг ўрнига жамоанинг янги сардори бўлди. Подольски боғични ечиб топшириш баробарида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай деб ёзганди: «Виждонли бўла олмаган одамлардан садоқат кутишни бас қил».

Ўтган ҳафта клубда бош мураббий ҳам алмашган, Хуан Мануэль Лильо ўрнида жамоанинг собиқ устози Такаюки Йошида иш бошлаган эди. Йошида мавсум охирига қадар ушбу лавозимда қолиши аниқ эмас. Матбуотда кобеликлар бошқарувига португалиялик таниқли мураббий Андре Виллаш-Боаш келиши мумкинлиги ҳақида маълумот бор.

Қайд этиш керак, «Виссел Кобе» мавсумни муваффақиятли бошлай олмади. Жей-лиганинг охирги 4та туридан 3тасида мағлубиятга учраган Иньеста ва унинг жамоадошлари 8-турдан кейин турнир жадвалида 18та клуб орасидан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август