Узбек O'zbek
Гвардиола: «Риёз ҳеч қаерга кетмайди»
Сешанба, 23 Апрел
2036

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида жамоа ҳужумчиси Риёз Маҳрез клубдан кетишни истаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Маҳрез кейинги мавсумда ҳам жамоамизда бўлади. Ундан кейинги мавсумда ҳам, ундан кейингисида ҳам. У билан суҳбат ўтказишимга зарурат йўқ.

Маҳрез – жамоамиз аъзоси, унинг ўйинларидан кўнглимиз тўқ, буни ўзи ҳам билади. Таркибда рақобат кучли, лекин Риёз ҳеч қаерга кетмайди. Бирга ишлаётганимиздан у ҳам, биз ҳам мамнунмиз», – деган Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳрез жамоадаги ўрнидан қониқмаётгани ва вазият ўзгармаган тақдирда «шаҳарликлар» сафини тарк этиши ҳақида хабар қилинганди.

АПЛ 31-турининг кечиктирилган баҳси – Манчестер дербиси эртага «Олд Траффорд»да, Тошкент вақти билан пайшанбага ўтар кечаси 00:00да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз

06.08
Август